ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Кувайт қатор соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келиб олди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Кувайтнинг "Royal Mining Group" компанияси раиси Иад Ал-Солиҳни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва мазкур компания ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, мамлакат иқтисодиётига Кувайт инвестицияларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Тоғ-кон саноати, тиббиёт, фармацевтика, қурилиш материаллари соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласини ишлаб чиқиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.