Жанубий Кореяда АҚШнинг қирувчи самолёти ҳалокатга учради

Жанубий Кореяда F-16 қирувчи самолёти Америка базаси яқинида ҳалокатга учради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Бугун Американинг F-16 қирувчи самолёти Жанубий Кореядаги АҚШнинг йирик ҳарбий базаси яқинида машғулот парвози вақтида ҳалокатга учради. Бу ҳақда CNN телеканали маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Қайд этилганидек, қирувчи самолёт Осан авиабазаси яқинидаги қишлоқ ҳудудига қулаган.
Ҳарбийларнинг сўзларига кўра, учувчи ўзини ўзи катапульта тизими ёрдамида ташқарига чиқаришга улгурган. У тиббий муассасага олиб кетилган.
Ҳарбийларга кўра, тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқ.