Гулистонга “Сурхонча ўтов” ўрнатилди — фото

Гулистон шаҳри майдонида қурилган махсус ўтов майдони 5х5м бўлиб, уни ясашга 120 м кигиз мато, 62 бош ёғоч сарфланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Гулистон шаҳрида ўтказилаётган учинчи халқаро Бахшилар фестивалида вилоятлар стендлари тақдим этилди. Унда Сурхондарё вилоятининг асрий ёдгорлиги ҳисобланган “Сурхонча ўтов” ўрнатилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
В Сырдарье проходит международный фестиваль искусства бахши
“Ўтовлар миллий меросимиз бўлиб келган. Нуроний бувимнинг айтишича, аждодларимиз ўтовларда яшаган. Қишда гирбига махсус қопламалар ясаб, сув ва совуқ кирмаслиги учун ўрашган. Ўтов жазирамада салқин, аёзда иссиқ бошпана вазифасини ўтаган”, дейди вилоят “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси Ҳадича Раҳимбердиева.
В Сырдарье проходит международный фестиваль искусства бахши
Гулистон шаҳри майдонида қурилган махсус ўтов майдони 5х5м бўлиб, уни ясашга 120 м кигиз мато, 62 бош ёғоч сарфланган.
В Сырдарье проходит международный фестиваль искусства бахши
Ўтовнинг уст қисми “чамбарах”, ён қисми айланасига “эрганак” деб аталиб, думалоқ шаклда бўлади.
В Сырдарье проходит международный фестиваль искусства бахши
Ўтов кўчма уй, ярим кўчманчи халқларнинг асосий турар жойи ҳисобланади. Асосан, ёғочдан конуссимон шаклда ясалади. Айлана шаклдаги панжара девор ва тепа қисмдан иборат. Тарихий манбаларга кўра, кўчма уйлар Марказий Осиё ва Жанубий Сибирда яшаган халқларда мавжуд бўлган.
В Сырдарье проходит международный фестиваль искусства бахши
Халқларнинг ўтроқлашиши натижасида ўтов ўз аҳамиятини қисман йўқотган. Ҳозирда қулай бошпана сифатида асосан чўпонлар фойдаланади.