Бугун Лондондаги Вестминстер аббатлигида Чарльз III ва қиролича Консорти Камилланинг тож кийиш маросими ўтказилди. У икки соат давом этди.
Маросимда 2 мингдан ошиқ меҳмон жумладан, қироллик оиласи аъзолари, турли давлат вакиллари, шунингдек, жамоат ва хайрия арбоблари иштирок этди.
Маросимда Англия черковининг раҳбари, Кентербери архиепископи Жастин Уэлби сувереннинг бошига Авлиё Эдвард тожини кийдирди. Чарльз III 1066 йилдан бери Вестминстер аббатлигида тахтга ўтирадиган 40-чи ҳукмрон монарх бўлди.