ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Пойтахтда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Саиджамшид Жафаров ғалабага эришди, дея хабар берди Ўзбекистон бокс федерацияси.
Бугун Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 6-кун жанглари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар вакили рингга кўтарилди.
Унда Саиджамшид Жафаров иккинчи жангини ўтказди. Мексикалик Марко Вердега қарши баҳс олиб борган Жафаров ишончли ғалаба билан чемпионатдаги юришини давом эттирадиган бўлди.