ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Пойтахтда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Асадхўжа Мўйдинхўжаев ғалабага эришди, дея хабар берди Ўзбекистон бокс федерацияси.
Бугун Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 6-кун жанглари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар вакили рингга кўтарилди.
Унда Асадхўжа Мўйдинхўжаев биринчи босқичда Япония вакили Юто Вакита қарши ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.