Тошкентнинг яна бир кўчасида автобуслар учун йўлак ажратилди

Шайхонтахур ва Олмазор туманларида Беруний кўчаси бўйлаб ажратилган жамоат транспорти йўлаги учун белгилар ўрнатиш ва тегишли белгилар қўйиш ишлари олиб борилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Тошкентнинг яна бир кўчасида автобуслар учун йўлак ажратилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Пойтахтнинг Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида Беруний кўчаси бўйлаб ажратилган жамоат транспорти йўлаги учун белгилар ўрнатиш ва тегишли белгилар қўйиш ишлари олиб борилди.
Автобуслар учун чизилаётган йўлакчалар жамоат транспортларининг тирбандликда қолмаслиги учун зарур.
Ушбу йўлакчаларда автобуслардан ташқари фақатгина тез ёрдам, ёнғин хавфсизлиги ва ИИВ автомобиллари ҳаракатланиши мумкин. Қолган автотранспорт воситаларига эса ҳаракатланиш тақиқланади ва бу тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида жамоат транспорти барқарорлиги ва узлуксиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида 2023 йилда автобуслар учун узунлиги 116,3 километр бўлган 13 та алоҳида йўлак ўрнатиш режалаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.