Ўзбекистонда “Yangi Bank” иш бошлайди

“Yangi Bank” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Тошкентда янги банк “Yangi Bank” рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати хабар қилди.
Марказий банки бошқаруви “Yangi Bank” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилган.
Ўзбекистонда 35 та банк рўйхатдан ўтказилган. Марказий банк март ойида иккита янги банк – “Apex Bank” ва “Hayot Bank”ни рўйхатган ўтказган эди. Ўтган йил декабрида эса “Smart Bank” фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган эди.