ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг йигирманчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири матбуот хизмати хабар берди.
Премьер-Министр Казахстана Алихан Смаилов провел переговоры с Премьер-Министром Узбекистана Абдуллой Ариповым в преддверии 20-го заседания Межправительственной комиссии по двустороннему сотрудничеству в Ташкенте.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов раислигида ўтган мажлисда икки томонлама муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойиллари асосида фаол ривожланаётгани таъкидланди.
Бунда президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаевнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.
Маълум қилинишича, ўзаро савдо жадал ривожланмоқда. Охирги беш йилда товар айирбошлаш икки баравардан ошди. Ўтган йили унинг ҳажми 4,6 миллиард долларни ташкил қилган.
Қайд этилишича, мамлакатлар раҳбарлари ҳукуматлар зиммасига яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйган.

Мазкур йўналишда тузилган ишчи гуруҳлар айни пайтда фаол иш олиб бормоқда.
“Энди юқори даражада қўйилган вазифаларга мувофиқ, ўрта муддатли истиқболда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказишимиз керак”, - деди Смаилов.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокида 1200 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Иқтисодий шерикликни чуқурлаштиришнинг устувор йўналиши саноат кооперациясини ривожлантириш экани қайд этилди.
Давлатлар раҳбарларининг ўтган йил декабр ойида Тошкентда бўлиб ўтган музокаралари якунлари бўйича қабул қилинган “Йўл харитаси” барча устувор йўналишларни, жумладан, қиймати 10 миллиард долларлик аниқ лойиҳаларни ўз ичига қамраб олган.
Иссиқлик электр станцияларини қуриш, фосфорли ва минерал ўғитлар, маиший техника, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тўқимачилик кластерларини яратиш, автомобил ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва бошқа кўплаб лойиҳалар шулар жумласидандир.
“Ўзаро савдода ижобий тенденция кузатилмоқда. Иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларида саноат кооперацияси бўйича муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон савдо, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни мақсад қилган. Умуман олганда, биз қардош Қозоғистон билан муносабатларни янада чуқурлаштиришдан манфаатдормиз”, - деди Арипов.
Йиғилишда мазкур вазифалар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада фаоллаштиришга, янги иш ўринлари яратишга ҳисса қўшиши таъкидланди.
Шунингдек, йиғилишда савдо-сотиқ, инвестиция, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Мажлис якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди.