Ўзбекистон тарихи давлат музейи биносида 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушидаги буюк ғалабага қўшган улкан ҳиссасини намойиш этувчи “Ватан фидойи фарзандларини ҳеч қачон унутмайди” шиори остида “Хотира – абадий, инсон қадри – муқаддас” архив ҳужжатлари ва музей экспонатлари кўргазмаси очилди.
Тадбир 15 майгача давом этади.