ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Иккинчи жаҳон уруши якунларини қайта кўриб чиқишга ёки бузиб кўрсатишга ҳамда миллатчилар ва улар шерикларини оқлаш ва улуғлашга бўлган уринишлар номақбулдир. Бу ҳақда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ҳузуридаги Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Босния ва Герцеговина, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Сербия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон доимий вакилларининг қўшма баёнотида айтилади.
Ҳужжат муаллифлари ХХ аср тарихидаги энг даҳшатли саҳифалар ҳақидаги тарихий хотирани сақлаб умумий қарз саналишини таъкидлашган.
“Озодлик жангчилари, қаҳрамонлар ва қўмондонлар шарафига ўрнатилган ёдгорлик объектлари ҳамда аскарлар ва зобитлар дафн этилган жойларни, уларнинг жойлашуви ва миллий ёки этник келиб чиқишидан қатъи назар, йўқ қилиш ва таҳқирлашни қатъиян қоралаймиз”, - дейилган баёнотда.
Бу мамлакат вакиллари барчани Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашган жангчилар хотирасини ҳурмат қилишга чақиришган.
“Барча мамлакатларни Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашизм ва нацизмга қарши курашган жангчилар хотирасини ҳурмат қилишга, халқлар жасоратига ҳурмат билан қарашга чақирамиз. Енгилган нацизм яна бош кўтармаслиги шарт”, - дея таъкидланади баёнотда.