Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди

Ўзбекистон раҳбари икки давлат Ҳукуматлараро комиссия йиғилишининг сермаҳсул якунларига юксак баҳо берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазири Алихан Смаиловни қабул қилди. Смаилов қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентда бўлиб турибди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев встретился с премьер-министром Казахстана Алиханом Смаиловым
Икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. 2022 йилда товар айирбошлаш 18 фоизга, жорий йил бошидан эса 12 фоизга ошди. Уч мингдан зиёд қўшма корхона фаолият юритмоқда. Юк ташиш ҳажми ортмоқда. Фаол гуманитар алмашинувлар давом этмоқда.
Мирзиёев Ҳукуматлараро комиссия йиғилишининг сермаҳсул якунларига, энг аввало, устувор иқтисодий лойиҳаларни, шу жумладан Саноат кооперацияси халқаро марказини ташкил этишни илгари суриш бўйича келишувларга эришилганига юксак баҳо берди.
Яқин йилларда 10 миллиард доллар мақсадли кўрсаткичига эришиш учун савдони кўпайтириш ва экспорт-импорт амалиётларининг мутаносиблигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда ташқи савдо компанияси фаолиятини тез фурсатда ишга тушириш муҳимлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, машинасозлик, энергетика, қазиб чиқариш саноати, транспорт ва логистика, тўқимачилик, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда инвестиция лойиҳалари портфелини кенгайтириш устувор вазифа сифатида белгилаб олинди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказади