Бахтиёр Саидов ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди

Ҳиндистон, Покистон, Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Хитой, Қозоғистон ва Қирғизистон вазирлари иштирокида Гоа штатида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши ўтказилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида маълум қилишича, Ҳиндистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Хитой, Қозоғистон ва Қирғизистон вазирлари Гоа штатида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг сермаҳсул йиғилишини ўтказди.

“Саммитга тайёргарлик кўриш чоғида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, изчил тараққиётни қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа кўплаб масалаларни қамраб олган ШҲТнинг кенг кўламли кун тартибини кўриб чиқдик”, - деб ёзади Саидов.

Ҳиндистоннинг Гоа штатида 4-5 май кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ташқи ишлар вазирининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда ТИВ раҳбарлари 3-4 июль кунлари Нью-Деҳлида бўлиб ўтиши режалаштирилган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлисини мазмунли тўлдириш масалаларига алоҳида аҳамият берадилар. Тегишли ҳужжатлар ва қарорлар лойиҳалари кўриб чиқилади. Бундан ташқари, вазирлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб мавзуларни муҳокама қиладилар.