ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. 3 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бобур Усманов Беларуснинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринични қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда икки томонлама ва халқаро институтлар доирасидаги Ўзбекистон-Беларусь сиёсий мулоқотининг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди.
Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, товар айирбошлаш кўрсаткичларини ошириш ва саноатнинг турли тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари тўғрисида фикр алмашилди.
Жорий йили ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар жадвали ҳамда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш юзасидан келишиб олинди.