Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

"Сўнгги қадам". АҚШда Украинадаги можаро тез орада тугаши ҳақида айтилмоқда

Америкалик ҳуқуқ ҳимоячиси Барака Украинадаги можаро яқин орада тугаши ҳақида айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Украинадаги можаро, Киевнинг қарши ҳужумга ўтишга умидсиз уринишига қарамай, деярли якунига етди, деб ёзди америкалик ҳуқуқ ҳимоячиси Ажаму Барака Twitter’да.

"Медиа корпорацияларнинг АҚШдаги Украина можаросини ёритиши нафақат ахлоқсиз, балки янглиштирмоқда. Украинадаги уруш деярли якунига етди, Киевнинг қарши ҳужумни бошлаш ҳақидаги сўнгги умидсиз қарори эса мувафаққиятсизликка учрайди. Буни америкаликлардан ташқари ҳамма билади”, - дейди у.

Барака АҚШ ва Европа Иттифоқини ташқи сиёсати учун кўп марта танқид қилганди. Унга кўра, Вашингтон ва Брюссел Донбасс бўйича Минск келишувларидан Москва билан можарога тайёргарлик кўриш учун ҳийла сифатида фойдаланган. У Америка Украинадан геосиёсий амбицияларини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган тўп еми сифатида фойдаланмоқда.