ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳиндистонлик ҳамкасби Субраманям Жайшанкар билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Встреча министра иностранных дел Узбекистана Бахтиёра Саидова с министром иностранных дел Индии Субраманьямом Джайшанкаром.
Таъкидланишича, учрашувда изчил тараққий этаётган Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатлари сарҳисоб қилинган.
“Иқтисодий ва маданий соҳаларни мустаҳкамлаш, фаол ҳудудлараро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратган ҳолда истиқболдаги алоқаларимизни ривожлантиришнинг қатор йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашдик”, - дейилган хабарда.
Ҳиндистоннинг Гоа штатида 4-5 май кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ташқи ишлар вазирининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда ТИВ раҳбарлари 3-4 июль кунлари Нью-Деҳлида бўлиб ўтиши режалаштирилган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлисини мазмунли тўлдириш масалаларига алоҳида аҳамият берадилар. Тегишли ҳужжатлар ва қарорлар лойиҳалари кўриб чиқилади. Бундан ташқари, вазирлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб мавзуларни муҳокама қиладилар.