“Ўзкимёсаноат”га янги раҳбар тайинланди

"Ўзкимёимпэкс" МЧЖ директори лавозимида фаолият юритаётган Тимур Муҳамеджанов "Ўзкимёсаноат"га раис бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Тимур Муҳамеджанов "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Муҳамеджанов "Ўзкимёимпэкс" МЧЖ директори лавозимида фаолият юритаётган эди.
Бунгача “Ўзкимёсаноат” раҳбари вазифасини Евгений Коржиков вақтинчалик бажариб келаётган эди.