Ўзбекистонлик парадзюдочилар Осиё чемпионатида 1-ўринни қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 6 та кумуш ҳамда 3 та бронза, жами 13 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Остонада бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик парадзюдочилар умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 6 та кумуш ҳамда 3 та бронза, жами 13 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
11 та давлат иштирок этган Осиё чемпионатида 77-сонли “Нурли маскан” мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси Фотима Тоирова ҳамда 11-синф ўқувчиси Севинч Хикматова муваффақиятли иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллашди.
Ўқувчилар Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.