Ўзбекистонда “Аскарлар мактублари” китоби нашр этилди

Китобни 9 май санасида эълон қилиш режалаштирилган. У қарийб 80 йил давомида сақланган фронтдан келган мактубларга асосланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистонда Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг навбатдаги йиллиги муносабати билан “Аскарлар мактублари” китоби нашр этилди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
Китоб “Ўзархив” агентлигида қарийб 80 йил сақланган Улуғ Ватан уруши фронтларидан республика маҳаллий аҳолисининг мактублари асосида яратилган.

“360 бетдан ортиқ китобни тўлдиришга бир йилдан кўпроқ вақт керак бўлди. Ҳар бир мактуб рус ва ўзбек тилларида чоп этилган”, - дейилади хабарда.

Агентлик ахборот хизмати раҳбари Анвар Алиевнинг сўзларига кўра, “бу мактубларда аскарларнинг қариндошлари ва яқинларига бўлган илиқ ва самимий сўзлари, тилаклари ёзилган.
Шунингдек, мактублардан аскарларнинг жангларда кўрсатган қаҳрамонликлари ва душманнинг нафратини, энг муҳими, ғалабага бўлган ишончини билиб олиш мумкин.
Нашрнинг тақдимоти мамлакатнинг турли масканларида, жумладан, 5 майдан бошлаб “Хотира - абадий, инсон қадри - муқаддас” фотокўргазмаси бўлиб ўтадиган Давлат тарих музейида бўлиб ўтади.
Тошкентда “Ғалаба куни муборак бўлсин, ветеран!” акцияси бўлиб ўтмоқда - видео