Бухоро ва Муборак шаҳарларида йирик электр станциялари қурилади

Бухоро ва Муборак шаҳарларида ушбу қурилмаларнинг ишга туширилиши мамлакатда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг умумий қувватини 216 МВтга оширади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Бухоро шаҳар 3-сонли иссиқлик таъминоти қозонхонасида ва Муборак ИЭМ корхонасида энергосамарадор газ турбиналари қурилади. Бу ҳақда “Иссиқлик электр станциялари” хабар берди.
Шартнома Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида “Иссиқлик электр станциялари” ва “Siemens Energy” компанияси ўртасида имзоланди.

“Мазкур лойиҳа доирасида 72 млн евро миқдорида шартнома тузилди. Унда ҳар бирининг қуввати 54 МВтга тенг бўлган иккитадан, жами 4 та газ турбина ўрнатилади”, - дейилади хабарда.

Бухоро ва Муборак шаҳарларида ушбу қурилмаларнинг ишга туширилиши мамлакатда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг умумий қувватини 216 МВтга оширади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу йилига 1,7 млн кВт.соат электр энергияси ва 1,5 млн Гкал иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш имконини беради. Шунингдек, 80 та янги ишчи ўринлари яратилади.