Кремлга ҳужумдан кейин Зеленскийнинг тақдири нима бўлади - америкалик разведкачи тахмини

Америкалик разветкачи Риттер: Зеленскийни Кремлга учувчисиз қурилма ҳужумидан кейин ўлим кутмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский учувчисиз учиш қурилмаси ёрдамида Кремлга қилинган ҳужумдан сўнг тез орада йўқ бўлади. Бу ҳақда АҚШ денгиз пиёдалари корпуси разведкасининг истеъфодаги зобити Скотт Риттер "U.S. Tour of Duty" каналига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
"Агар Оқ уй учувчисиз қурилма томонидан урилганда эди, демак, бунга масъул бўлганлар, албатта, тирик қолмаган бўларди. Ҳеч қандай вариантсиз", - дейди эксперт.
Унинг қайд этишича, Украина раҳбари учун бундай масъулиятсиз ва хавфли провокациядан сўнг “оқибатлар” бўлади.
"У бўлажак ўлик одам. Имкониятингиз бўлса, унинг видео чиқишларидан баҳраманд бўлинг, чунки тез орада у буни қилмайди", - дея хулоса қилди у.
Кремл матбуот хизмати хабарига кўра, чоршанбага ўтар кечаси Россия президентининг Кремль қароргоҳига дронлар билан зарба беришга уриниш бўлган. Қурбонлар ва моддий зарар йўқ. Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, давлат раҳбари Украина дронлари Кремлга ҳужум қилишга уринган пайтда қароргоҳда бўлмаган.
Депутатлар “террорчи Киев режимига” қарши қурол қўллашни талаб қилишади - Володин