ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Киев режими Россия, Европа, бутун дунё хавфсизлигига таҳдид соляпти, у билан ҳеч қандай музокаралар бўлиши мумкин эмас. Бу ҳақда Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Кремлга уюштирилган дронлар ҳужумига муносабат билдираётиб маълум қилди.
“Террорчи Киев режими бутун давлатни эгаллаб олиб, Россия, Европа, бутун дунё хавфсизлигига таҳдид соляпти. Зеленский (Украина президенти Владимир Зеленский) режимини қурол-яроғ билан таъминлаётган Ғарб мамлакатлари сиёсатчилари англаб олишлари шартки, нафақат ҳомий, балки террорчилик фаолиятнинг бевосита шериги ҳам бўлишди. Зеленский режими билан ҳеч қандай музокаралар бўлиши мумкин эмас”, - дея ёзди Володин ўзининг Telegram-каналида.