Депутатлар “террорчи Киев режимига” қарши қурол қўллашни талаб қилишади - Володин

Аввалроқ тунда Киев Россия етакчиси қароргоҳи Кремлга учувчисиз учар қурилмалар ёрдамида зарба беришга урингани маълум қилинган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Россия Давлат думаси депутатлари Украинанинг “террорчи режимини” йўқ қилиш учун қурол қўллашни талаб қилишади. Бу ҳақда Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Кремлга уюштирилган дронлар ҳужумига муносабат билдираётиб маълум қилди.
“Террорчи Киев режимини тўхтатиш ва йўқ қилишга қодир қурол қўллашни талаб қиламиз”, - дея ёзди у ўзининг Telegram-каналида ва бундай режим хавфсизликка таҳдид қилишини қўшимча қилди.
Аввалроқ Россия президенти матбуот хизмати тунда Киев Россия етакчиси қароргоҳи Кремлга учувчисиз учар қурилмалар ёрдамида зарба беришга уринганини маълум қилди. Иккита дрон Кремль томон йўл олаётган бўлган. Россия ҳарбийлари ва махсус хизматлари зудлик билан уларни йўқ қилишган. Россия президенти Владимир Путин жабрланмаган ва одатдагидек ишлашда давом этмоқда.
Кремль Киевнинг бу хатти-ҳаракатини режалаштирилган теракт ва давлат раҳбарига суиқасд деб баҳолади. Россия қачон зарур деб ҳисобласа, бунга жавоб қайтаради.