Референдум — 2023

Ўзбекистон референдумини сиёсий тараққиётдаги муҳим босқич сифатида олқишлаймиз — Захарова

Захарова: референдум натижалари ўзбек халқининг раҳбарият томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни давом эттиришдан манфаатдор эканлигидан далолат беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ўзбекистонда бўлиб ўтган референдум натижалари ўзбек халқининг республика раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни давом эттиришдан манфаатдор эканлигидан далолат беради. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
Путин Мирзиёевни референдум муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
Ўзбекистон 30 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонунни қабул қилиш бўйича референдум бўлиб ўтди.
Мария Захарова қайд этишича, МДҲ, ШҲТ, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси, ЙХҲТ ДИИҲБ ва бошқа бирлашмаларнинг мониторинг миссиялари аъзолари сифатида фаол ишлаган россиялик кузатувчиларнинг фикрича, овоз бериш очиқ ва тинч муҳитда ўтди.
Республика ҳокимияти томонидан плебисцитни халқаро нормалар ва умумэътироф этилган демократик тамойилларга тўла мос ҳолда ўтказиш учун барча шарт-шароит яратилган.
Унинг сўзларига кўра, референдум натижалари Ўзбекистон жамияти томонидан Ўзбекистон президентининг сиёсий йўналиши юксак даражада қўллаб-қувватланаётганини яққол кўрсатиб турибди ва ўзбек халқининг республика раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни давом эттиришдан манфаатдор эканлигидан далолат беради.

“Биз дўст Ўзбекистонда конституциявий референдумнинг муваффақиятли ўтказилишини мамлакат сиёсий тараққиётидаги муҳим босқич сифатида олқишлаймиз. Биз Россия-Ўзбекистон кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасидаги принципиал ниятимизни яна бир бор тасдиқлаймиз”, дейилган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳасини референдумда овоз берганларнинг 90,21 % қўллаб-қувватлади. Овоз берувчиларнинг 9,35 % қарши овоз берди.