ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) апрель ойи якунлари бўйича янгиланган рейтингни эълон қилди. Унда 8 нафар ўзбек боксчиси юқори ўринларни эгаллаган, дея хабар берди Ўзбекистон бокс федерацияси.
Ярим енгил вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устаси, WBA камари учун мажбурий даъвогар Отабек Холматов (11-0) рейтингда 1-ўринни эгаллаб турибди. Исроил Мадримов ҳам ўз вазн тоифасида рейтинг пешқадами бўлган. Ҳасанбой Дўсматов минимал вазнда 2-ўринни эгаллаган.
Мазкур рейтингдан жами 8 нафар ўзбек боксчиси ўрин олган:
Отабек Холматов (ярим енгил вазн) 1-ўрин;
Ҳасанбой Дўсматов - (минимал вазн) 2-ўрин;
Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) 3-ўрин;
Шоҳжаҳон Эргашев (супер енгил вазн) 6-ўрин (ўтган ойда 7-ўрин);
Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) 3-ўрин;
Шаҳрам Ғиёсов (ярим ўрта вазн) 5-ўрин;
Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) 1-ўрин;
Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) 6-ўрин (ўтган ойда 12-ўрин).
Маълумот учун, айни кунларда Тошкентда илк бор бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 13 нафар боксчиси рингга кўтарилади.