Мирзиёев Германия президенти билан музокара ўтказди – тафсилотлар

Ўзбекистонда немис тилини ўрганиш бўйича комплекс дастурни тайёрлаш, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудларида Гёте Институти фаолиятини кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Бугун, 3 май куни Берлин шаҳридаги Бельвю саройида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Переговоры президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и президента Германии Франка-Вальтера Штайнмайера во дворце Бельвю в Берлине.
Учрашув аввалида Мирзиёев Штайнмайерга Германияга ташриф билан келиш таклифи ва кўрсатилаётган самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.
Президентлар Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик мисли кўрилмаган суръатда ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Икки томонлама муносабатларни янада юқори босқичга олиб чиқиш муҳимлиги юзасидан якдил фикр билдирилди.
Переговоры президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и президента Германии Франка-Вальтера Штайнмайера во дворце Бельвю в Берлине.
Президентлар савдо-иқтисодий, инвестициявий ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди, амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олди.
Переговоры президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и президента Германии Франка-Вальтера Штайнмайера во дворце Бельвю в Берлине.
Президентлар умумий қиймати 9 миллиард евродан зиёд бўлган савдо шартномалари ва инвестиция-технология битимлари имзоланиши билан якунланган ишбилармонлик тадбирларининг натижаларини олқишлади.
Берлинда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва фаровонликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланмоқда. Шу маънода, Германия минтақадаги ўзаро боғлиқлик лойиҳаларини, шу жумладан Евроиттифоқнинг “Глобал дарвоза” ташаббуси доирасида қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди.
Переговоры президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и президента Германии Франка-Вальтера Штайнмайера во дворце Бельвю в Берлине.
Томонлар минтақада, шу жумладан Афғонистондаги вазиятни инобатга олган ҳолда хавфсизликни таъминлаш, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш борасидаги шерикликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини билдирди.
Афғон халқига манзилли гуманитар ёрдам кўрсатиш, бунда чегараолди Термиз шаҳрида яратилган замонавий инфратузилма имкониятларидан ҳам фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди.
Переговоры президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и президента Германии Франка-Вальтера Штайнмайера во дворце Бельвю в Берлине.
Маданий-гуманитар алмашинув масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Етакчилар Берлин шаҳрида Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросига бағишлаб ноёб кўргазма очилаётганидан мамнунлигини билдирди.
Переговоры президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и президента Германии Франка-Вальтера Штайнмайера во дворце Бельвю в Берлине.
Ўзбекистонда немис тилини ўрганиш бўйича комплекс дастурни тайёрлаш, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудларида Гёте Институти фаолиятини кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди.
Переговоры президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и президента Германии Франка-Вальтера Штайнмайера во дворце Бельвю в Берлине.
Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмайерни Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.