ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германияга ташрифи доирасида 3 май куни ушбу мамлакатнинг етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев провел встречу с главами ведущих компаний и финансовых институтов Германии.
Германия томонидан тадбирда Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси, Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши, Германия энергетика агентлиги ва ўттизга яқин энг йирик компания ва банклар раҳбарлари қатнашди.
Бундай форматдаги мулоқот илк бор 2019 йил январида, Мирзиёевнинг ГФРга расмий ташрифи доирасида бўлиб ўтган эди. Натижада Ўзбекистонда иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш бўйича бир қатор юқори технологик лойиҳалар ишга туширилди, савдо-иқтисодий ва инвестициявий шериклик сезиларли равишда фаоллашди.
Шавкат Мирзиёев провел встречу с главами ведущих компаний и финансовых институтов Германии.
Ўзбекистон президенти Германия билан муносабатларда юксак ишонч ва ўзаро ҳурмат қарор топганини алоҳида қайд этди. Мирзиёев ушбу ташриф давомида эришилган муҳим келишувлар ва истиқболга мўлжалланган режаларни амалга оширишда асосий ролни айнан ишбилармон доиралар ўйнаши мумкин ва лозимлигини қайд этди.
Куни кеча ўтган Ўзбекистон-Германия бизнес форуми доирасида саноат кооперациясини ривожлантириш ва технологик шерикликни кенгайтириш бўйича 9 миллиард евролик янги савдо, молия ва инвестиция битимлари имзоланди.
Шавкат Мирзиёев провел встречу с главами ведущих компаний и финансовых институтов Германии.
“Яшил” энергетика, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, металлургия, сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, кимё, тоғ-кон, автомобиль, тўқимачилик, электротехника саноати ва бошқа йўналишлардаги катта лойиҳалар шулар жумласидан.
Мирзиёев Ўзбекистон жаҳон иқтисодиётидаги кенг кўламли ва жиддий тебранишлар шароитида Германия бизнеси учун самарали ва ишончли макон бўлишга тайёрлигини таъкидлади. Эндиликда инвесторларнинг ҳуқуқлари таъминланиши ва уларнинг судда ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланиши алоҳида қайд этилди.
“Хорижий инвестор Ўзбекистон деганда, биринчи навбатда, барқарорлик, ишончлилик ва келажак учун хотиржамликни кўз олдига келтириши лозим. Ҳар бир германиялик тадбиркор мамлакатимизда ўзини эркин ва дадил ҳис этиши учун барча шароитларни яратишга тайёрмиз. Германиянинг илғор ишланмалари ва инновацион технологияларни Ўзбекистоннинг ресурслари ва инсон салоҳияти билан бирлаштирсак, катта натижаларга эриша оламиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Фикр алмашиш чоғида ГФР ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий аҳамиятини юксак баҳолади.
Шавкат Мирзиёев провел встречу с главами ведущих компаний и финансовых институтов Германии.
Учрашувда Германия компаниялари раҳбарлари аниқ таклифларини айтди. Устувор соҳаларда юқори технологик ва инновацион ечимларни жорий қилган ҳолда амалий ҳамкорликни давом эттириш ва кооперацияни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.
Мирзиёев Германия бизнеси вакилларига долзарб ташаббуслари учун самимий миннатдорлик билдирди. Мулоқот мазмунли бўлганини мамнуният билан қайд этди ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш, умуман, ташриф доирасида эришилган келишувларни амалга оширишни назарда тутувчи “йўл харитаси”ни тасдиқлашга топшириқ берди.