ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Киев чоршанбага ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путиннинг қароргоҳи – Кремлга дронлар билан зарба беришга уринди. Бу ҳақда Россия президенти маъмурияти маълум қилди.
“Иккита дрон Кремлни нишонга олди. Ҳарбийлар ва махсус хизматларнинг ўз вақтида кўрган ҳаракатлари натижасида қурилмалар ишдан чиқди”, — дейилади хабарда.
Террорчилик ҳаракати оқибатида Путин жабрланмаган. Унинг иш жадвали ўзгармаган ва одатдагидек давом этади.
Кремль ҳудудига дронлар парчалари тушиши ва сочилиши пайтида ҳам қурбонлар бўлмаган.
Москва Киев хатти-ҳаракатини режалаштирилган террорчилик акцияси ва 9 май Ғалаба куни ва паради арафасида президентга уюштирилган суиқасд деб баҳолади. Россия томони бу ҳужум учун жавоб қайтаришини маълум қилди.