Исроил ва Фаластин ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди — ОАВ

Reuters: Миср, Қатар ва БМТ воситачилигида исроилликлар ва фаластинликлар тинчликка эришишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Миср, Қатар ва БМТ воситачилигида Исроил ва Фаластин қуролли гуруҳлари ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда РИА Новости Reuters агентлигига таяниб хабар берди.
Ғазодаги Исроил ва Фаластин қуролли гуруҳлари чоршанба куни эрталаб ўт очишни тўхтатиш келишиб олди.
Қайд этилишича, бунга “Миср, Қатар ва БМТ расмийларининг саъй-ҳаракатлари билан эришилган”.
Сешанба куни Исроил армияси Ғазо секторидан мамлакат жанубига бир неча ўнлаб ракеталар отилгани ҳақида хабар берди. Тез ёрдам хизматининг хабар беришича, камида уч киши жароҳатланди.
Исроил қамоқхонасида 87 кун давом этган очлик эълон қилган Фаластиннинг "Ал-Жиҳод" қаршилик ҳаракати қўмондонларидан бири - Хадер Аднан ўлимидан сўнг Фаластин ҳарбийлаштирилган ҳаракати тарафдорлари Исроил аҳоли пунктларини ўққа тутди.
Кейин Исроил армияси Ғазо секторидан ракета учирилишига жавобан Фаластиннинг ХАМАС гуруҳининг ҳарбий инфратузилмасига зарбалар бергани ҳақида хабар берди.