ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди. Унда Туркия етакчиси давлат раҳбарини Конституция ислоҳоти бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлади.
Учрашувда стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва амалий ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
Туркия етакчиси давлат раҳбарини Конституция ислоҳоти бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлаб, қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик, тараққиёт ва равнақ тилади.
Суҳбатда мамлакатда Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини жадал амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди. Стратегик шериклик кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида Ўзбекистон раҳбари Туркия етакчисига жорий йилнинг май ойи ўртасида бўлажак президент сайловида муваффақиятлар тилади.