Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023

Бокс бўйича ЖЧ: Саиджамшид Жафаров мозамбиклик рақибидан устун келди

Ўзбекистонлик боксчилар дунё биринчилигида ғалабали юришларини давом этиришмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Тошкентда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи кунида рингга кўтарилган Ўзбекистон терма жамоаси вакили Саиджамшид Жафаров ғалаба қозонди.
-71 кг вазн тоифасида мамлакат шарафини ҳимоя қилаётган Жафаров мозамбиклик Осорио Муханга қарши жанг қилиб, 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.
1 / 6
2 / 6
3 / 6
4 / 6
5 / 6
6 / 6
Бугун яна бир Ўзбекистон вакили Мужибилло Турсунов жанг қилади. Унга Гамбия вакили Мэрри Корр рақиб бўлади.
Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023
Боксчи Турсунов Ўзбекистонга ЖЧдаги илк ғалабани келтирди