Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023

Бокс бўйича ЖЧ: Мужибилло Турсунов ғалабали юришини давом эттирди

Ўзбекистонлик боксчи иккинчи ғалабасига эришиб, кейинги даврага йўл олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Тошкентда ўтаётган бокс бўйича дунё биринчилигида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Мужибилло Турсунов мусобақада ўзининг иккинчи ғалабасига эришди.
-60 кг вазн тоифасида жанг қилаётган ўзбекистонлик боксчи бу гал Гамбия вакили Мэрри Коррни мағлуб этди.
1 / 6
2 / 6
3 / 6
4 / 6
5 / 6
6 / 6
Турсунов кейинги даврада Франческо Иозия (Италия) ва Муҳамед Ҳамут (Марокаш) ўртасидаги баҳс ғолиби билан жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз, Мужибилло Турсунов мусобақа доирасида биринчи жангини ҳиндистонлик рақибига қарши ўтказиб, уни ер тишлатган эди.
Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023
Бокс бўйича ЖЧ: Саиджамшид Жафаров мозамбиклик рақибидан устун келди