ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан учрашди. Бу ҳақда Саидов Telegram каналида хабар берди.
“Олий даражадаги музокаралар арафасида Ўзбекистон-Германия кун тартибидаги кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдик”, - деб ёзади Саидов.
Таъкидланишича, охирги 6 йилда савдо айланмаси ҳажми ҳамда қўшма корхоналар сони 2 баробар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар эса 10 баробар ошди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Германия ҳукуматлари ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида декларация имзоланди.