Россия Судандан 200 киши, жумладан, МҲД фуқароларини эвакуация қилди - видео

Россия ўз фуқаролари ва уларни ватанга қайтаришда кўмак сўраб мурожаат қилган МДҲ ва қатор дўст хорижий мамлакат фуқароларини Судандан олиб келди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Судандан 200 нафардан зиёд Россия, МДҲ ва дўст мамлакатлар фуқаролари Москвага олиб келинди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
“Судан Республикасидан эвакуация қилинган 200 нафардан зиёд киши Москвага етиб келди. <…> Фуқароларни эвакуация қилишда Россия Ҳаво-космик кучларининг ҳарбий-транспорт авиациясининг ҳаво кемалари жалб қилинган эди”, - дейилади хабарда.
Вазирликнинг аниқлик киритишича, Россия президенти Владимир Путин қарорига биноан Судандан Россия элчихонаси, Россия Мудофаа вазирлиги ваколатхоналари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, Россия фуқаролари ҳамда уларни ватанга қайтаришда кўмак сўраб мурожаат қилган МДҲ ва қатор дўст хорижий мамлакат фуқаролари эвакуация қилинган.
Суданда 15 апрелдан Муҳаммад Ҳамдан Дагло қўмондонлиги остидаги тезкор гуруҳ ва республика армияси кучлари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда.
Судан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 600 кишига етган. ЖССТнинг мамлакатдаги вакили 459 киши ҳалок бўлгани ва 4072 киши ярадор бўлганини маълум қилган эди.