ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида" президент фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, бу йил Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 000 000 (ўн саккиз миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши белгиланган.
Тегишли мутасаддилар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига бу пул мукофотининг тантанали ҳамда байрамона вазиятда топширилишини таъминлайди.
Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.