Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Песков АҚШнинг Россия йўқотишлари ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди

Фақат Россия Мудофаа вазирлиги ўз вақтида эълон қилган рақамларга эътибор қаратиш керак, деди Песков.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. АҚШ Россия махсус операцияда қанча одамни йўқотганини била олмайди, улар рақамларни осмондан олишади, Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига эътибор қаратиш керак, дейди Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
“Вашингтонда қандайдир тўғри рақамларни айтиш имкони йўқ, уларда бундай маълумотлар йўқ, бунга шундай муносабатда бўлиш керак. Фақат Россия Мудофаа вазирлиги ўз вақтида эълон қилган рақамларга эътибор қаратиш керак”, — деди Песков журналистларга.
Аввалроқ бир қатор оммавий ахборот воситалари Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирбига таяниб, махсус операция пайтида гўёки 100 мингдан ортиқ россиялик аскар ҳалок бўлгани ёки оғир яралангани ҳақида ёзган эди.
2022 йил 24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.