АҚШ Молия вазирлиги давлат қарзига хизмат кўрсата олмаслигини прогноз қилди

АҚШ Молия вазирлиги мажбуриятларни 1июнгача бажариш учун имкониятлардан фойдалана олмаслиги мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. АҚШ Молия вазирлиги департаменти, агар Конгресс қарз олиш чегараларини кенгайтирмаса, 1 июндаёқ миллий қарзга тўлиқ хизмат қила олмаслиги мумкин. Бу ҳақда департамент раҳбари Жанет Йелленнинг қонунчиларга йўллаган огоҳлантириш мактубида назарда тутилган, дея ёзмоқда РИА Новости.

“Сўнгги федераль солиқ тушумларига асосланиб, бизнинг энг яхши тахминимиз шундан иборатки, Конгресс қарз лимитини ўша пайтгача кўтармаса ёки тўхтатмаса, биз июнь ойи бошигача, эҳтимол, 1 июнгача барча ҳукумат мажбуриятларини бажаришда давом эта олмаймиз”, дея ёзган Йеллен.

Ўтган ҳафта АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси республикачиларнинг давлат қарзи чегарасини 1,5 триллион долларга кўтариб, 4,5 триллион доллардан ортиқ харажатларни қисқартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.
Жо Байден маъмурияти Конгрессдан қарз олиш чегараларини сўзсиз кенгайтиришни талаб қилишда давом этмоқда ва акс ҳолда АҚШ ёзда қарз мажбуриятларини бажара олмаслиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Президент Маккарти билан давлат қарзининг чегараси бўйича музокара қилишдан бош тортди ва аввал бўлганидек, уни автоматик равишда оширишни талаб қилмоқда.