ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Тошкентда 6 май куни CITY RUN ҳаваскорлар пойгаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik мухбирига акция ташкилотчилари маълум қилди.
Марафондан кўзланган асосий мақсад – иштирокчилар орқали Ўзбекистоннинг турли шаҳарлари ҳақида сўзлаб беришдир.
Ҳаваскор югурувчилар учун 1,5 ва 10 км масофалар мавжуд. Пойгада иштирок этиш учун иштирокчилар 3 кишидан иборат жамоани ташкил қилишлари керак, уларнинг ҳар бирида камида битта қиз бўлиши керак. Югурувчилар фақат ўзлари туғилган ёки рўйхатдан ўтган шаҳарни ифодалашлари мумкин.
Марафон Янги Ўзбекистон истироҳат боғида ўтказилади. Пойгадан ташқари, тадбир дастурида кўнгилочар зоналар билан тантанали очилиш ҳамда DJ чиқишлари ва шоу-дастурлар билан ёрқин after party мавжуд.