ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг қирқинчи ялпи мажлиси 3 май куни чақирилади. Сенат Кенгаши тегишли қарорни қабул қилди.
Онлайн ўтказиладиган мазкур ялпи мажлисда қатор қонунларни муҳокама қилиш режалаштирилган, хусусан:
“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш”,
“Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги" қонунлар.
Шунингдек, ялпи мажлисда “Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенциясини (Женева, 1977 йил 20 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида форс-мажор ҳолатларда давлат авиацияси ҳаво кемалари томонидан ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (Душанбе, 2021 йил 10 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар ҳам муҳокама қилинади.