Референдум — 2023

Референдум бўйича брифинг – онлайн трансляция

Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум юзасидан МСКнинг брифинги бошланди.
Sputnik
Бугун соат 10.00да Алишер Навоий кўчаси, 1-уй Симпозиумлар саройида ташкил этилган Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказида брифинг бошланди.
Спикерлар - Олий суди раисининг ўринбосари Ҳалилилло Тўрахўжаев ва Бош прокурор ўринбосари Шохрух Аминов.
Куни кеча соат 17:00 ҳолатига овоз берувчи фуқароларнинг 15 млн 802 минг 095 нафари ёки 81,39 фоизи овоз берди.
МСКнинг матбуот марказида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича брифинглар ўтказилмоқда.
Унда МСК, вазирлик ва давлат идоралари ҳамда ташкилотлари вакилларининг референдум жараёнлари ҳақидаги ҳисоботлари тингланмоқда.