Эрон Саудия Арабистонида учта дипломатик ваколатхона очди

Аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазири “яқин кунларда Эрон ва Саудия Арабистони элчихоналари ва консулхоналари ишларини қайта тиклашларини” маълум қилган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Саудия Арабистонида Эроннинг учта дипломатик ваколатхонаси ўз ишини қайта бошлади. Бу ҳақда Эрон ТИВ расмий вакили Носир Каъаний маълум қилди.
“Ар-Риёд ва Жиддада Эроннинг учта дипломатик ваколатхонаси эрта босқичларда иш бошлади”, - дея унинг сўзларини келтирмоқда “Fars” агентлиги.
28 апрель куни Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён “яқин кунларда Эрон ва Саудия Арабистони элчихоналари ва консулхоналари ишларини қайта тиклашларини” маълум қилган эди.
10 март куни Теҳрон ва Ар-Риёд дипломатик алоқаларни қайта тиклаш ва икки ой ичида элчихоналар ишини қайта тиклашга келишиб олган эди. Икки мамлакат вакиллари бир неча кун Пекинда музокаралар олиб боришди. Улар якунига кўра, уч томонлама баёнот тайёрланганди.
Ар-Риёд ва Теҳрон ўртасидаги муносабатлар 2015 йил мартида Саудия Арабистони бошчилигида коалиция Яман ҳудудида “Ансар Аллоҳ” ҳаракати (хусийлар)га қарши ҳарбий операция бошлаши билан таранглашганди. 2016 йилда подшоҳлик Эрон билан дипломатик алоқаларни узган эди.