Референдум — 2023

Зойир Мирзаев овоз бериш жараёнида иштирок этди

Зойир Мирзаев Нурафшон шаҳридаги 7-референдум участкасида овоз берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бугун Конституция бўйича референдумда овоз бериш жараёнида иштирок этди. Бу ҳақда ҳокимнинг Telegram каналида хабар берилди.
Зойир Мирзаев Нурафшон шаҳридаги 7-референдум участкасида овоз берди.
Бугун Ўзбекистон Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда овоз бериш жараёнлари ўтказилмоқда. Республика бўйича ташкил этилган жами 10758 та референдум участкаси соат 08:00 да очилди. Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 55 та референдум участкаси ўз фаолиятини олиб боради.