Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Зеленский Россия билан можаро ҳақида кутилмаган фикр билдирди

Украина президенти Зеленский Россия билан бўлган можарони бўлакка бўлиш керак бўлган пирогга ўхшатди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский журналист Дмитрий Комаровга берган интервюсида Россия билан бўлган можарони бўлакларга бўлиниши керак бўлган пирогга ўхшатди.
Россия Федерацияси билан Можаро ўша пирогга ўхшайди. Биз уни ея олмаймиз - оғзингизни йиртиб ташлайсиз, катта давлат, - деди у.
Зеленскийнинг таъкидлашича, "балони ютиш қийин, уни бўлакларга бўлиш керак".
Ғарб сиёсатчилари Украина Россияни жанг майдонида қандай мағлуб этиши кераклиги ҳақида тинимсиз гапириб, Киев режимига тобора кўпроқ қурол етказиб бермоқда. Кремл бунга жавобан ҳарбий ёрдам ҳеч нарсани тубдан ҳал қилмаслиги, фақат украина халқининг азобини узайтиришини айтмоқда.