ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Россияга қарши санкция киритган Ғарб мамлакатлари ўз фуқаролари манфаатлари хусусида ўйлаб кўришлари лозим. Бу ҳақда Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин “Россия-1” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Россия парламенти қуйи палатаси спикерининг сўзларига кўра, Европа фуқаролари “Вашингтон ва Брюссель қарорларининг барча оғирликларини ҳис қилишяпти”.
“Бу вақт мобайнида қатор ҳукуматлар истеъфога чиқиб бўлди. Америка Қўшма Штатлари ҳақида гапирадиган бўлсак, у ерда инқироз ўзининг энг юқори чўққисига чиқмоқда. Бу вазиятда улар каллаларини ишлатишлари, масъулиятни тушуниб, аввало ўз фуқаролари манфаатлари ҳақида ўйлашлари керак”, - деди Володин.
Эслатиб ўтамиз, Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубль қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархлари ошди.
Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.