ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Петер Сийярто Украина президенти Владимир Зеленскийни яхшиликни билмасликда айблади.
Аввалроқ Зеленский Венгрияни Россияни қўллаб-қувватлашда айблаб, НАТО мамлакати “Украинага алянсга қўшилиши керакми ёки йўқлигини маслаҳат бериши шарт эмаслигини айтганди”, чунки унда уни иттифоқчи деб аташ қийин.
“Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Венгрия хулқ-атвори НАТОга аъзо мамлакат учун мос келмайди. Нима ҳам дердик, бахтга кўра, буни у ҳал қилмайди”, - дея ёзди Сийярто ўзининг ижтимоий тармоқларда саҳифасида. Ундан РИА Новости иқтибос келтирган.
Шунингдек, сиёсатчи венгр халқи Украинадаги можаро учун ўта юқори бадал тўлаганини эслатди.
“Агар бу “Бир миллиондан зиёд украиналик қочоқларни қабул қилгани ва улар ҳақида қайғургани учун венгларга ҳурмат билан миннатдорчилик билдираман, доимий кўрсатилаётган ёрдам учун ҳурмат билан миннатдорчилик билдираман” деган баёнотни англатса, бундан буёғига ҳам биздан умид қилишингиз мумкин”, - дея ёзди Венгрия ТИВ раҳбари.
Аввалроқ Сийярто Карпатортидаги венгрлар ҳақ-ҳуқуқлари тикланмагунча, Будапешт Украинанинг НАТО ва ЕИ томон қилган бирор бир жиддий хатти-ҳаракатини қўллаб-қувватламаслигини айтган эди.