ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Бугун соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйича 73,17 фоиз овоз берувчи референдумда иштирок этди. Бу ҳақда МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров маълум қилди.
Аввал маълум қилганидек, референдумда овоз берувчилар рўйхатига 19 млн 722 минг 809 нафар фуқаро киритилган.
"Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи участка ва округ комиссияларидан олинган маълумотларга эътибор қаратсак соат 15:00 ҳолатига овоз берувчи фуқароларнинг 14 млн 206 минг 21 нафари ёки 73,17 фоизи овоз берди", деди Қўчқоров.
Бугун Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда овоз бериш жараёнлари ўтказилмоқда. Республика бўйича ташкил этилган жами 10758 та референдум участкаси соат 08:00 да очилди. Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 55 та референдум участкаси ўз фаолиятини олиб боради.