Референдум — 2023

Шаффоф ва тезкор: айрим участкаларда биометрик идентификация қурилмаси ишламоқда — видео

Тошкентдаги 4 та участкада фуқарони Face ID орқали иденцификация қилиш қурилмасидан фойдаланилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Тошкент шаҳридаги 4 та референдум участкасига биометрик идентификация тизими ўрнатилди. Қурилма ёрдамида фуқарони овоз берувчилар рўйхатидан топиш учун камроқ вақт сарфланади, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Референдум ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округи ҳудудидаги айрим участкаларида синов тариқасида овоз берувчи фуқароларни биометрик идентификация қилиш қурилмалари ўрнатилган.
Қайд этилишича қурилма шаффофликни таъминлайди ва жараённи тезаштиришга ёрдам беради.
Бунда участкага келувчилар ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни маъсул ходимга тақдим этади. У махсус қурилма орқали сканердан ўтказилади.
На 4 участках по референдуму в Ташкенте установлена система биометрической идентификации
Рўйхатда фуқаро аниқланади. Шу вақтнинг ўзида фуқаро Face ID орқали иденцификация ҳам қилинади.
На 4 участках по референдуму в Ташкенте установлена система биометрической идентификации
Тизим тегишли квитанция чиқариб беради. У орқали фуқаро бюллетен олади ва овоз беради.