Референдум — 2023

Сенат раиси Танзила Нарбаева референдумда овоз берди

Сенат раиси Тошкентдаги 567-референдум участкасида овоз берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева пойтахтнинг 567-референдум участкасида овоз берди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистонда Конституция бўйича референдум бўлиб ўтмоқда. Референдумга “Сиз “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини қабул қиласизми?”, деган масала олиб чиқилган.
Республика бўйича ташкил этилган жами 10758 та референдум участкаси соат 08:00 да очилди. Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 55 та референдум участкаси ўз фаолиятини олиб боради.
Референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга 20 миллиондан ошиқ фуқаро овоз бериш жараёнларида қатнашиши кутилмоқда.