Референдум — 2023

Самарқанд вилояти ҳокими референдумда овоз берди — фото

Турдимов Самарқанд шаҳридаги 42-умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 144-референдум участкасига бориб, биринчилар қаторида овоз берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Конституция бўйича референдумда овоз бериш жараёнида иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Самарқанд вилояти ҳокими овоз бериб бўлди
Турдимов Самарқанд шаҳридаги 42-умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 144-референдум участкасига бориб, биринчилар қаторида овоз берди.
Бугун соат 08:00 да 7-Самарқанд округи ҳудудидаги 1111 та референдум участкасида овоз бериш жараёнлари бошланди. Округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 2 миллион 81 минг 436 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 65 минг нафари илк бор ушбу сиёсий жараёнда қатнашаётган ёшлардир.
Бугун Ўзбекистон Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда овоз бериш жараёнлари ўтказилмоқда. Республика бўйича ташкил этилган жами 10758 та референдум участкаси соат 08:00 да очилди.