ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Референдум участкаларида илк марта овоз бериш учун келган ёшларга совғалар берилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Бугун Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.
Референдум бўйича участкаларда биринчи марта овоз берганларга (18 ёшга тўлганларга) эсдалик сифатида китоблар, референдум логотипи туширилган футболка ва қалпоқлар, ноутбук сумкалари, канцелярия буюмлари берилди.